Назария ва амалиёт уйғунлиги

Назария ва амалиёт уйғунлиги

Халқаро кураш институти томонидан ташкил этилган “Уч ойлик онлайн-курс” нинг навбатдаги масофавий ўқув-дастури антидопинг қоидалари, спорт тиббиёти, ҳакамликнинг нозик жиҳатлари ҳамда кураш усуллари бўйича техник маҳоратни оширишга қаратилди.

Ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари "Zoom" платформаси орқали ўтказилаётган машғулотлар соҳанинг энг тажрибали экспертлари томонидан интерфаол тарзда олиб борилмоқда. Дастурнинг навбатдаги кунида иштирокчилар учун муҳим йўналишлар бўйича маъруза ва амалий машғулотлар ташкил этилди.

Хусусан, Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокори Антоний Мальков соҳадаги долзарб мавзулардан бири — антидопинг қоидалари ва спортда тақиқланган моддалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон кураш федерацияси эксперти Феруз Уклонов иштирокчиларга халқаро ҳакамлик қоидалари, жумладан, «Танбеҳ» жазоси ва «Чала» баҳосини қўллаш мезонлари ҳақида маълумот берди.

Халқаро кураш институти эксперти Ажмал Исҳоқ Заи ҳамда IKI Ўқув бўлими ўқитувчиси Феруз Бобомуродов кураш усулларининг навбатдаги гуруҳ техник қоидаларини амалий мисоллар ёрдамида намойиш этишди.